Ушбу китоб дунёдаги энг оммабоп ўйин - шахмат ҳақида.
Шахмат ўйнашни хоҳловчилар, унинг бошланиши ва охирида яхши натижага эришмоқчи бўлганлар, мусобақадан олдин ўз кучига ишонч туйғусини шакллантиришни истовчилар мазкур китобга мурожаат қилишлари мумкин.
Шахмат ўйнашни энди ўрганаётганлар ҳам, бу соҳада анча- мунча натижага эришганлар ҳам бу китобдан ўзига керакли кўрсатма ва маслаҳатларни топа олади. Шахмат усталарининг мураббий сифатида ўқувчига тақдим этаётган мазкур сабоқлари уларга бу борадаги энг тўғри йўлни кўрсатади.
Китоб бошловчи ва тажрибали шахматчиларга ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.