1889 - йилдан буён нашр этиб келинаётган мазкур қисса деярли ҳар йили катта ададларда қайта босилиб чиқса-да, ўзбек китобхонларига ушбу асар биринчи марта тақдим этиляпти.
Бу-ёш валакисалангнинг ўзи ва уқувсиз икки ошнаси (ит ҳисобга кирмайди) билан Темза дарёси бўйлаб саёҳатга чиққани ҳақидаги ҳикояларидан иборат китоб. Тараққиёт туфайли нозиклашиб қолган, ҳолсиз, табиий шароитларга чидамсиз, ҳатто чодирни қандай ўрнатиш ҳақида ҳеч қандай тасаввури йўқ, балиқ тутиш тугул, энг оддий таом тайёрлашдан ҳам бехабар бу учовлон анчайин кулгили вазиятларга тушгунча саёҳатларини давом эттирадилар. Муаллиф асарнинг асосий мавзусига кўплаб кулгили воқеаларни ҳам сингдириб юборгани боис мазкур қисса сатирик латифалар тўпламига ўхшаб кетади. Асардаги инглиз юмори ўзбек китобхонларига ҳам тушунарли бўлади деган умиддамиз.