Жек Лондон: Уч қалб
Описание товара
Сиз ўқишга ҳозирланган "Уч қалб" романи муаллифи Жек Лондоннинг ҳаёти ҳам худди романлардагидек кечган эди. У ҳаётий ёрқин таассуротларидан ўз асарлари учун сюжет хам чиза олган. Жек завод ишчиси, олтин қазувчи ва ҳаттоки қароқчининг ҳаёти қандай эканлигини ўз кўзи билан кўрган эди ва "саргузаштлар"га бўлган иштиёқини асарларидан ҳам яққол сезиш мумкин. Жек жуда эрта инсон қалбининг тубига кириб бориш ва бошқаларнинг ҳаракатларини тушуниш қобилиятини намоён этган ижодкорлардан экани бежиз эмас. Ёзувчининг сўнгги романи - "Уч қалб"да ўқувчилар хазина изловчилар Френсис ва Генри Морганнинг саргузаштлари ҳамда уларнинг гўзал Леонсияга бўлган севгиси ва унинг ўзаро ҳис-туйғуларига гувоҳ бўлади. Бироқ, улар кечирган ҳис ва эҳтиросларнинг пайдо бўлиши қаҳрамонларнинг очиқ ва самимий табиатини ўзгартирмайди. Чунки уларнинг муҳаббати ҳийла-найрангларга ёт ва хиёнат қилишга қодир эмас.
Характеристики
ISBN | 978-9943-8104-5-7 |
Автор | Жек Лондон |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Количество страниц | 432 |
Издательство | Info Capital Books |
Тип обложки | Мягкая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2022 |