Жалолиддин Румий: Етти мажлис

29 000 сум сум
3 200 сум / 12 мес
5 1
1 отзывов
Модель: Етти мажлис
Наличии: ● Есть в наличии

Описание товара

Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси ғоят катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган “Девони кабир” (“Улуғ девон”), фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият диалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик билан ёзилган “Маснавий-маънавий”, “Мактубот”, “Фиҳи мо фихий” (“Ичиндаги ичиндадир”) номли асарларини бутун дунё севиб ўқийди. Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Румий асарларидаги жозиба шу қадар инсон кўнглига яқинки, унинг ҳар бир сўзи – бир маёқ, умр йўлларини ёритгувчи чироқ, қалбга қўйиладиган зиё кабидир. Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазҳаб­лар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди. “Чўллар мухталиф, аммо мақсад бир, яъни Оллоҳ ҳузури”, дея Улуғ Тангри ҳақиқати Оллоҳ жами махлуқот баробарлигини исботлади. Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган мазкур китоб Румий дунёсининг янги манзилларини очади, китобхонни Румий билан қайта юзлаштиради. Ўз навбатида китобхон ҳам асар воситасида меҳрга, муҳаббатга, чин инсоний туйғуларга чанқоқ қалбини қондиради.

 

Характеристики
ISBN 978-9943-20-327-3
Автор Жалолиддин Румий
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 192
Издательство Янги Аср Авлоди
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2021
Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан
asaxiy app image

Ваш интернет магазин