Ўтган аср бошларида янги тузум мактабларининг ташкил этилиши нафақат давр фарзандларининг, миллат болаларининг маънавиятида туб бурилиш ясади, десак хато бўлмайди. Замон маърифатпарварлари ўқувчилар учун қатор дарсликлар яратишди, рисолалар чоп этишди, газета ва журналлар очишди.
Бугунги ўқувчилар айнан ўша мақолаларни, асарларни, китобларни қайта-қайта ўқиши лозим, чунки устозларимизни, борингки устозларимизнинг устозларини маърифатга чорлаган, илмга ошно қилган, зиёли қилган асарлар бугунги давр учун ҳам қадрли, ҳам зарур.
Мазкур китобда ХХ аср бошларидаги адабиёт, илм-фан ва чин инсонийликка чорловчи асарлар жамланади.