Болаликнинг дунёси беғубор, соф, гўзал ва қувноқ. У ўзининг эртакнамо тасаввурида ажойиб ўлкаларга саёҳат қилади.
📖 Ушбу китоб фарзандларингизни кичкина Шаббона ва унинг сеҳрли мўйқалами билан саргузаштларга бой оламга чорлайди. Бу саёҳатда болажонларингиз нафақат мўжизаларга рўбаро бўлишади, балки яхшилик, эзгулик, ростгўйлик, тўғрилик, саломатлик ва тозаликка риоя этишни ҳам ўрганишади. Биринчи саргузаштда фарзандларингиз тишлар гигиенасини ва тоза тишлар соғлик гарови эканини Шаббона билан бирга билиб олишади.