Бобур ижодий мероси билан таниш китобхон унинг оҳанрабоси, гўзаллигини яхши ҳис қилади.
Дарҳақиқат, Заҳириддин Муҳаммад Бобур шоҳ ва шоир ўлароқ "толеъ йўқи", яъни бахтсизлигидан фарёд чексада, ўша изтироблари унинг гўзал шеъриятига асос бўлди.
Темурийлар салтанатининг муносиб вакили бўлган, отасининг вафотидан сўнг жуда эрта ёшида тахт вориси қилиб тайинланган Бобурнинг кейинги ҳаёти таҳликалар билан ўтди, атрофида рўй бераётган маломатлар уни ниҳоятда толиқтирди. Ватанидан мосуво бўлган, лекин ундан умидини узолмаган шоир ҳасратлари, кўнглининг нидолари ғазалларига кўчди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур тўпламга ҳам биз Заҳириддин Муҳаммад Бобур кўнгил мулкининг гўзал намуналарини жамладик.
Китоб мутолааси дилингизга манзур бўлишига ишонамиз.