Қўлингиздаги ушбу китобнинг биринчи қисмида Аллоҳ яхши кўрадиган иймон, силаи-раҳм, намоз, ота-онага яхшилик қилиш, кўп сажда қилиш каби ибодатлар, Аллоҳ таолога энг маҳбуб сура, У Зот яхши кўрадиган инсонлар каби мавзуларда сўз юритилади. Давомида эса Аллоҳ азза ва жалла ёмон кўрадиган инсонлар, нарсалар, Парвардигори оламга хуш келадиган жойлар, У Зотга маҳбуб амаллар каби маълумотлар билан танишасиз. Уни ўқиш давомида қалбингиздан ажиб ҳислар ўтиши шубҳасиз. Аллоҳ азза ва жалла яхши кўрган амалларни қилишга интилиш, У Зот ёмон кўрган амаллардан четланишга уриниш орқали розилигини топишни умид қиламиз. Аллоҳ таолодан ушбу ишни қабул этишини ва Ўзи рози бўлган ҳамда яхши кўрган бандалари қаторида қилишини сўраймиз.