3 жилддан иборат "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ" китоби амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида (мазкур Кодекснинг 2025-йил 25-июлда бўлган ҳолатига кўра) тайёрланган. Китоб меҳнат қонунчилигини ўрганиш борасида назарий ва амалий жиҳатдан муҳим манба ҳисобланади.
Ушбу китоб бандлик соҳаси мутахассислари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, турли ташкилот, корхона, муассасаларнинг раҳбарлари ва кадрлар билан ишлаш бўлими маъсул ходимлари, ҳуқуқ йўналишидаги бакалавриат, магистратура, техникум талабалари, ўқувчилари ҳамда тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.