Китоб икки бўлимдан иборат. Биринчи - асосий бўлимда «Модернизм», «Модернизм ва ўзбек адабиёти», «Постмодернизм» ҳамда «Ҳозирги замон жаҳон адабиёти муаммолари» каби тадқиқотлар, иккинчи - илова қисмида мавзуга алоқадор суҳбатлар, мақолалар ўрин олган. Янгиланаётган бадиий тафаккурнинг маҳсули сифатида жаҳон ва ўзбек адабиётида ўзини етарлича намоён этиб келаётган янги адабий оқимлар - модернизм, постмодернизм ҳамда уларнинг ўзига хос муаммоларини ёритишга бағишланган, юртимизда илк маротаба нашр юзини кўраётган мазкур ўқув қўлланма ижтимоий-гуманитар соҳаларда, жумладан, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш каби қатор таълим йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар, ўқитувчи-мутахассислар учун зарур манба бўлиб хизмат қилади.