Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13- сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарорида ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онг тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. улуғ адиб Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" романини мутолаа қилган ёш китобхонлар маънавий олами шунга яраша бўлади. Ушбу нашрнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, у ўзбек тилининг ҳозирги имло қоидалариги тўлиқ мосланган шаклда берилди.