Шахсий компьютерлар, "iPod", "iPad", "iМас" ва бошқа шу каби қурилмаларни ишлаб чиқарувчи "Apple Inc." компаниясининг бош директори Стив Жобс (1955–2011) ўз даврининг ихтирочиси ва бизнес келажагини олдиндан кўра оладиган тадбиркорларидан бири эди. "Apple" компанияси унинг раҳбарлиги остида одамларнинг коммуникация имкониятларини кенгайтирди ва янги технологиялар яратди.
Жобснинг мулоҳазалари беқиёс тажрибага ва теран маънога бой. Бу мулоҳазалар ўқувчига ушбу таниқли тадбиркорнинг дунёсини очиб беради. Ушбу китоб барчага, шунингдек, бизнесда ёки ихтирочилик муваффақият қозонишни истаган ҳар бир кишига мўлжалланган.