Она тили тест китоби ҳақида
Ушбу тест китоби мажбурий она тили жорий этилган йилдан бошлаб БМБА (эски номи ДТМ) тестлари сифатида тақдим этилган саволлар асосида тузилди. Китобга аввал ҳар бир она тили бўлими бўйича БМБА саволлари, ундан сўнг шу саволлар асосида тузилган тестлар киритилди.
Тест китоби бўйича айрим тушунтиришлар:
ОТМ кириш имтиҳонларида мажбурий она тили тестларига фонетика бўлимидан тест саволлари шакллантирилмаётганлиги учун ушбу тест китобимизга ҳам киритилмади.
Тест китоби орфография бўлимидан бошланади. Бу бўлимдаги тестларни бажариш учун абитуриентлардан мактаб дарсликларидаги имло қоидаларини яхши ўзлаштирган бўлиши талаб этилади.
Лексикография бўлимида сўзларнинг ўз ва кўчма маъноларига, шакл ва маъно муносабатига кўра турларига кўпроқ урғу берилди.
Морфология бўлимида ҳар бир сўз туркумига оид тестлар алоҳида жойлаштирилиб чиқилди.
• Синтаксис бўлимига оид тестлар уч қисмга бўлинган ҳолда жойлаштирилди.
* Услубият ва пунктуация бўлимидан мажбурий она тили учун тестлар албатта шакллантирилишини ҳисобга олиб, бу бўлимга оид тестлар сони ҳам кўпайтирилди.
Ушбу тест топшириқларини ишлаб тугатган абитуриентлар тест ишлаш бўйича кўникмага ҳам эга бўлади.
Ушбу тест китобдан кимлар фойдаланиши мумкин?
ОТМларига тайёргарлик кўраётган абитуриентлар;
Миллий сертификат имтиҳонига тайёргарлик кўраётганлар;
Фан олимпиадаси қатнашчилари;
Академик лицейлар учун тайёргарлик кўраётганлар;
Аттестация синовида қатнашувчилар.