Ушбу асар 1929-1930-1940-1950 йилларда собиқ тузум томонидан амалган оширилган қатағон сиёсатига бағишланади.
Биринчи китоб — «Қизил мустамлака: Эълон қилинмаган уруш» деб номланади. Бунда ажал ва қирғин партияси, қизил террор, диктатура ва миллий масала ҳақида сўз юритилади.
Иккинчи китоб — «Катта қирғин қомуси». Бу катта ҳажмли китобда қатағонга учраган ўзбек зиёлилари ҳақида маълумот берилган.
Тарихчилар, адабиёт ва санъат соҳасидаги мутахассис ҳамда кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган бўлиб «1937-1938 йилларда Ўзбекистондаги қатағон» мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот бўйича Давлат гранти асосида амалга оширилган.