Ҳақ таолонинг сўнгги элчиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини акс эттирувчи турфа асарлар дунёнинг турли тилларида ёзиб келинади. Қўлингиздаги ушбу асар ҳам машҳур инглиз ёзувчиси Мартин Лингснинг Пайғамбаримизга бағишловидир. Ислом- ни қабул қилгач, Абу Бакр Сирожиддин исмини олган олимни "янги замон дарвеши" деб ҳам аташган, унинг "Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти" номли асари анча машҳурдир.
Бу асар энг кўп босилган ва энг кўп сотилган асарлар сирасига ки ради. Чунки ушбу китоб 1983 йилда дунё юзини кўрган бўлса, ўттиз йилдан буён ҳар йили қайта-қайта нашр этиб келинади, дунё мусулмон- лари қўлида севиб мутолаа қилинади. Бу асар Покистонда ўтказилади- ган "Сийрат" танловида "Энг яхши китоб" деб эътироф этилган.
Абу Бакр Сирожиддин (Мартин Лингс) қаламига мансуб асар Пай- ғамбаримиз ҳаётини ёритувчи, халқаро миқёсда эътироф этилган, кенг камровли ва замонавий услубда ёзилган тарихий-диний романдир.