«Авлиёлар султони» дея улуғланган Шайх Абдулқодир Жийлонийнинг ушбу рисолалар тўплами «мусулмонман»деган ҳар биримизга ҳаётий қўлланма бўла олади. Ҳақиқий мўмин дунёни қалбига қароргоҳ, ўзига маскан қилмайди. Умри қисқа, неъматлари ўткинчи бу дунё ҳавасларига алданиб қолмайди. Мўминнинг ҳар бир амали Аллоҳ таоло розилиги йўлида бўлади, бандалари эса баъзан илмсизлиги, баъзан мунофиқлиги сабаб ўз амалларини инсонларга кўз-кўз қилиб гуноҳкор бўладилар. Ушбу қисқа ва лўнда баён этилган рисолалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бандаларнинг кўп саволларига жавоб беришига аминмиз.