Кейинги йилларда мактаб, лицей ва коллежларнинг бир қатор дарсликлари қайта кўриб чиқилган ҳолда янгидан нашр қилинди. Бу эса ўқувчилар ва ўқитувчиларга, айниқса, олий таълим даргоҳларига ўқишга киришни мақсад қилган абитуриентларга мўлжаллаб чоп этилган китоблар, хусусан, савол-жавоб тарзида тайёрланган қўлланмаларни янги дарсликларга мос ҳолатга келтириш ва қайта нашр этишни тақозо қилади.
Қўлингиздаги китоб муаллифларнинг шу номда аввал чоп этилган китоби тўлдирилган қайта нашри бўлиб, унда янги дарсликлардан фойдаланилганлиги эътиборга моликдир. Ушбу қўлланма умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт дарсликлари, шунингдек, «Адабиёт қоидалари», «Халқ оғзаки ижоди» китоблари асосида тайёрланган.
Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрланаётган абитуриентлар, ўқувчилар. ўқитувчилар, она тили ва адабиёт фанига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.