Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг 4-жилди тўрт бўлимдан иборат бўлиб, унинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий хаётидаги энг муҳим вокеалар муносабати билан сўзланган нутк ва маърузалар киритилган.Китобнинг иккинчи бўлимидан коронавирусга карши курашга бағишланган видеоселектордаги маъруза, нутқ хамда мурожаатлар жой олган. Учинчи бўлимга хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари била учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, тўртинчи бўлимга эса юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табрик ва қутловлар киритилган.