Shayx Muhammad Sa’id ibn Ramazon Butiy: Siyratni anglash
- ISBN
- 978-9943-6605-5-7
- Qog‘oz formati
- A5
- Muqovasi
- Qattiq
- Tarjimon
- Зиёвуддин Мансур
Mahsulot ta'rifi
Замонамизнинг пешқадам ва нуктадон уламоларидан шайх Муҳаммад Саид Рамазон Ал-Бутийнинг ушбу "Фикхус-сийра - Сийратни англаш” китобини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларини баён қилган сийрат китобларининг қаймоги дейиш мумкиндир. Бошқа китоблардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарихларини ўқиб-ўрганадиган бўлсак, бу китобдан у Буюк Тарихни уқиб-англаймиз. Ислом оламида сийрат мавзусидаги мўътабар манбалардан ҳисобланган, ўзининг гўзал услуби билан ўқувчини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хаёт йўлларига ошно қиладиган ушбу "Сийратни англаш" китоби азиз фарзандимиз Зиёуддин таржимасида эътиборингизга тақдим этилмоқда. Жаноби Ҳақ барчамизга англаш ва ибрат олиш бахтини насиб этсин.
Sharhlar
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Shayx Muhammad Sa’id ibn Ramazon Butiy: Siyratni anglash
