Мерос илмига бағишланган ушбу китоб Шайх Муҳаммад Али Собунийнинг қаламига мансуб «Ал-Маворис фиш-шариатил исламия фий зовъил-китаби вас-сунна» номли китобнинг ўзбек тилига таржимаси бўлиб, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан таржима қилинган.
Мазкур асар муаллиф томонидан Маккаи Мукаррамадаги шариат ва исломий фанлар куллиёти талабаларига мерос илмидан дарс қилиб ўтилган маърузалар асосида тайёрланган. Унга ўнта маърузага ажратилган элликка яқин мавзу киритилган бўлиб, унда мерос илмининг асосий масалалари батафсил тушунтириб берилган. Китоб мерос илмига қизиқувчи толиби илмлар ва мутахассислар учун мўлжалланган.