Жадидлар Миллий Ватан учун Миллий шеърлар яратишни, миллатни янгидан оёққа қўйишни истадилар. Илк бор жорий ёзувда сизга тақдим этилаётган кўпдан-кўп манбалар, шеърлар, миллий маршлар фикримиз исботидир. Ҳуррият йўли бизга улардан мерос қолган.
Ушбу монография жадид шеърияти, хусусан, янги ўзбек шеъриятининг поетик хоссалари, вазн ва ритм муаммолари, образлар тизимини ўрганишга бағишланган.
Монография соҳа мутахассислари, талабалар, миллий адабиётимизга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, янги адабиётшунослик уфқларини очишига ишонамиз.