Усмонийлар салтанатининг куч-қудрат рамзи - Йилдирим Боязид шахси Амир Темур шахси каби асрлар ўтса-да қизиқиш билан ўқилади, қизиқиш билан ўрганилади.
Иккита йирик ва қудратли салтанат Темурийлар ва Усмонийлар сулоласи ўртасидаги даҳшатли жанг, икки буюк жаҳонгирнинг тож-тахт учун курашига бағишланган мазкур китобда ана шу тарихий ва оламшумул воқеа ҳақида сўз боради. Китобда ўқувчи фақат жанг саҳнасини эмас, Йилдирим Боязид ва Амир Темур шахсига, уларнинг ички дунёсига яқин боради, улар билан юзлашади.
Шунингдек, ёзувчи Темурнинг Шарқий Туркия ва Сурияга қилган зафарли юришлари, Сивас, Ҳалаб, Дамашқ шаҳарларини босиб олгани воқеаларини ҳам маҳорат билан тасвирлайди.