Самуэл Филлипс Ҳантингтоннинг «Совуқ уруш давридан кейинги дунёга бағишланган ушбу асари ўтган аср 90 йилларининг энг машҳур геосиёсий рисолаларидан бири бўлиб, бугунги кунимизнинг сиёсий воқелигини таҳлил қилади va бутун сайёрамиз цивилизациясининг глобал ривожланиши юзасидан прогнозларни илгари суради.
Ҳантингтоннинг ушбу тарихий ва фалсафий рисоласи иқтисодий, ҳарбий va сиёсий қудратнинг келгусида Ғарбдан жаҳоннинг бошқа цивилизацияларига томон катта силжиши юз бериши эҳтимолини аниқлайди. Сизнингча, бу қайси цивилизация бўлиши мумкин? Хитойми ёки ислом, балки ҳинд цивилизацияси жаҳон етакчилигига даъво қила олар? Бу ҳақда муаллиф қарашлари va шахсий фикр-мулоҳазаларингизни солиштириб кўриш имкони энди сизда мавжуд.