Служба поддержки
Вы изучаете Сафар Оллоёр: Қалб салтанати, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси, ўз ижодий изланишлари орқали жаҳоншумул муваффақиятларга эришган истеъдодли шоир Сафар Оллоёрнинг мазкур "Қалб салтанати" номли танланган асарлар тўпламининг 2-жилди 1-жилдидаги сингари илгари эълон қилинмаган асарлардан, ҳатто шу пайтгача ҳаммадан сир сақланган шеъриятдаги янги жанр - эшсонетлардан ва илк бор нашр этилаётган навбатдаги серҳикмат қўшсатрлардан таркиб топган. Том маънода, ушбу мутлақ оригинал китоб бадиий адабиёт учун ҳам, соҳанинг чинакам мутахассису муҳиблари учун ҳам нодир туҳфадир. Зеро, муаллиф бугунги ўзбек шеърияти орқали "ЭШСОНЕТЛАР" деган дилбар лирик истилоҳда янги назмий жанрга асос солиб, биратўла 500 та эшсонетлар битар экан, уларда, умуман, ҳам нозик, ҳам (вазн, оҳанг, туроқ, ҳижо ва қофия талаблари боис) имконияти чекли поэзияда илк бор Парвардигори оламнинг муборак 99 та, халқ орасидаги 36 та, жами 135 та (тоқ) исмларидан асосий мазмунга мос фойдаланганлиги - мазкур асарнинг ҳар томонлама мукаммал монументал мақом касб этишидан далолат беради.
Шунингдек, Сафар Оллоёр мухлисларига тақдим этган ушбу оригинал ижодий туҳфасида бошланғич қисмлари 1-жилдда чоп этилган, ўзи асос солган Шарқ шеъриятидаги мўъжаз шеърий шакл "Қўшсатр" номли икки мисрадан иборат энг иҳчам назмий кашфиётининг навбатдаги туркумлари ҳам донишмандона фалсафий дурдоналар жамланмасидир. Бинобарин, қўлингиздаги мазкур сайланма нафақат Шарқ, балки жаҳон бадиият оламида кам учрайдиган қувонарли ижодий ҳодиса, хирадманд ўзбек халқи маънавий-эстетик тафаккури такомилининг Юксак даражотини намоён қиладиган бебаҳо бадиий яратиқ. Бу ноёб кашфиётлардан баҳрамандлик Сизга ҳам қутлуғ бўлсин, муҳтарам муштарий!
Добавил товар для сравнения
Худойберди Тўхтабоев: Сариқ девни ўлими
Добавил товар для сравнения
Умный игры: Единороги. Puzzle 360
Добавил товар для сравнения
Стихи и картинки: Путешествие по радуге
Добавил товар для сравнения
Большая книга сказок для малышей. Сказки зарубежных писателей
Сафар Оллоёр: Қалб салтанати
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish