Она тилимиз ер юзидаги энг қадимий, бой ва сержило лисонлардан бири. Уни чуқур ўрганганимиз сари гўзал нафосати ва латифлиги намоён бўлиб бораверади. Бутун дунё ўзбеклари онадек эъзозлайдиган ушбу тилни мукаммал ўзлаштириш, барча қоидаларидан бохабар бўлиш нафақат биз, балки авлодларимиз учун ҳам хайрлидир. Зеро, тил - миллатнинг руҳи! Шунингдек, миллатнинг, миллий қадриятларнинг келгуси асрларда ҳам барҳаётлиги гарови ҳамдир!
Рустамжон Ўринов ва Садоқат Холмонова томонидан нашрга «Она тили: мукаммал тестлар тўплами» қўлланмасида келтирилган тестлар ўзбек тилининг барча бўлим ва мавзуларини ўз ичига қамраб олган. Саволлар оддийликдан мураккабликка томон ўсиб боради, баъзан чалғитади, гоҳо ўйлантиради. Ушбу турдаги қўлланмалардан алоҳида жиҳати, тест саволлари орқали ўқувчи ҳушёрликка, зийракликка, чуқур мулоҳаза юритишга чорланади.
Мазкур тўплам мактаб ўқувчилари, абитуриентлар ва она тилидан ўз билимларини синаб кўриш ва янада ривожлантиришни истаган ўқувчилар учун мўлжалланган.