📖 СИНОСТАН – Хитойнинг Марказий Осиёга таъсири
Бугунги кунда Марказий Осиё геосиёсатнинг энг долзарб ҳудудларидан бири. Бу минтақада Россия, АҚШ ва бошқа давлатларнинг манфаатлари тўқнашаётган бир пайтда Хитой ҳам тобора фаол иштирок этмоқда.
Раффаелло Пантуччи ва Алехандрос Петерсен қаламига мансуб “Синостан” китоби Хитойнинг Марказий Осиёдаги иқтисодий, сиёсий ва маданий таъсирини чуқур таҳлил қилади. Унда:
🔹 “Бир камар, бир йўл” ташаббуси қандай амалга ошаётгани,
🔹 инфратузилма ва энергетика лойиҳаларининг асл мақсади,
🔹 Хитой – Марказий Осиё муносабатларининг келажаги,
🔹 хавфсизлик, дипломатия ва маданият соҳаларидаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритилади.
📌 Китоб нафақат сиёсатшунослар ва тарихчилар учун, балки минтақанинг келажагига қизиқувчи ҳар бир китобхон учун муҳим қўлланма ҳисобланади.