Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро жараёнлардаги иштироки сезиларли даражада фаоллашди. Мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли ўзгариш ва ислоҳотлар унинг ташқи сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда. Ўзбекистон олдинги даврларга нисбатан анча фаол ва прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Бу сиёсат ўзининг прогрессив характери ва тинчликпарварлиги билан халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор бўлмоқда.
Шу нуқтаи назардан, ушбу тўплам унинг муаллифи томонидан 2016-2024-йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг вазмин, тинчликсевар ва конструктив ташқи сиёсати асосий йўналишларига бағишлаб ёзилган илмий-оммабоп мақолаларни ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир.
Тўпламда Ўзбекистон Республикасининг замонавий ташқи сиёсати устувор йўналишлари ҳақидаги таҳлилий маълумотлар тақдим этилган бўлиб, у замонавий халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар, шунингдек, ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар учун мўлжалланган.