Ушбу китоб илмий-оммабоп нашр бўлиб, ундан олий ва ўрта махсус Ислом билим юрти талаба қизлари ўқиш давомида, отинойилар ўз фаолиятлари мобайнида ва барча муслима аёл-қизларимиз ўз ҳаётларида кенг фойдаланишлари мумкин. Бу китоб орқали аёл-қизларимиз ҳайз ва нифос пайтида диний арконларга қай тарзда амал қилиш зарурлиги тўғрисида ўзларига керакли маълумотларни оладилар. Шунингдек, китобда намоз, рўза, закот ва ҳаж ибодатларининг аёлларга хос масалаларига ҳам алоҳида аҳамият берилган бўлиб, бу борада ҳам аёлларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мукаммал ва муносиб жавоб топадилар деган умиддамиз.