Мижоз эътиборини тортиш ва ушлаб қолиш! Бизнесдаги ушбу муаммони ҳал қилиш харидлар, шартнома имзоланиши ва мартаба зинапоясидан кўтарилишга олиб келади. Визуализация устаси, тақдимот санъатининг ноёб техникаси муаллифи Павел Лебедев ўз китобида диққатни қандай самарали бошқариш кераклигини кўрсатади. 12 йил давомида у раҳбарлар ва мутахассисларни инфографика ёрдамида ҳар қандай одамни истаган нарсага ишонтиришни ўргатиб келмоқда.
Муаллиф хужжат шакли ва мақсадидан қатъий назар иш берадиган универсал тамойил ва воситаларни беради. Улар раҳбариятга ҳисобот, молиявий ҳужжатлар, тижорат таклифлари, бизнес хатлари, курс ишлари ёки дашбордлар тузиш учун мос келади.
Ушбу китобда 68000 соатлик амалиёт ва 920 та маърузаларнинг мазмунини жамлаган супер концентрат жамланган. У сизга ғояларингизни тақдим этиш санъатини ўргатади!