Қўлланмада иккинчи синфнинг асосий мавзулари: "20 сони ичида қоъшиш ва айириш", "2, 3 ва 4 га кўпайтириш", "Бутун сонларни қоъшиш ва айириш". "100 сони ичида қўшиш ва айириш", "1 дан 5 гача бўлган рақамларга коъпайтириш ва бўлиш" "2 дан 9 гача боълган рақамларга коъпайтириш ва бўлиш" бўйича оғзаки ҳисоблаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берадиган материаллар келтирилган. Ўқитувчининг ҳар бир мисолдан бераётган саволларига жавоб беришар экан, ўқувчилар бир неча математик топшириқлар - жами 3000 тадан ортиқ мисолларни бажаришади.
Қўлланмада берилган топшириқларни кетма-кет бажариш барча шаклдаги огʼзаки ҳисоблаш кўникмалари - Эшитиш орқали ҳисоблаш (ўқитувчи мисоллар занжирини ора-орада кичик танаффуслар билан овоз чиқариш оъқийди ва ўқувчи бир неча сониядан соънг жавоб беради), кўриш орқали ҳисоблаш (мисоллар занжири ёзиб қўйилган, ўқувчи эса ё огʼзаки жавоб беради, ё жавобини дафтарга ёзади), комбинацияли ҳисоблаш (ўқитувчи мисоллар занжирини айтиб туради, ўқувчи эса жавобларини ёзади)ни эгаллашга кўмак беради.
Ушбу топшириқларни тизимли бажариш мантиқий ва математик фикрлашни, зийракликни ривожлантиради, хотира ва диққат-эътиборни мустаҳкамлайди. Ўқитувчининг ихтиёрига коʼра, мисоллар занжирини олимпиада ва мураккаб чуқурлаштирилган топшириқлар сифатида ҳам, ўрганилган мавзуни такрорлаш ва мустаҳкамлаш сифатида ҳам қўллаш мумкин.
Қўлланмадан математика дарсларида ва уйда бажариш учун мустақил иш сифатида фойдаланиш мумкин.