Ушбу китоб орқали 1000 сони ичида оғзаки қўшиш ва айириш ўрганилади. 4-синфга келиб ўъқувчилар ўнлик, юзлик ва мингликлар ичида қўшиш ва айиришнинг барча усулларини ўрганадилар. 3-синфдан бошлаб кўплаб дастурлар аста-секин устунларда ҳисоблашни жорий қилади. Устун бўйлаб ҳисоблаш ҳатто ҳаёлда икки хонали сонларни ҳам ҳисоблашдан кўра осонроқдир. Оғзаки ҳисоблаш хотира, диққат ва мантиқни мустаҳкамлайди. Ўқувчиларни устунлар бўйича ҳисоблашни иложи борича кечроқ таништиришга ҳаракат қилинг , улар кўпроқ хаёлда мисолларни ечишларига имкон беринг - шу орқали улар фикрлашни, мулоҳаза юритишни ва сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатишни яхшироқ ўрганадилар.
Китоб охиридаги жавоблар ва муқованинг иккинчи ва учинчи томонидаги методик тавсиялар синфда ва уйда ишни самарали ташкил этишга ёрдам беради.
Жадвалда бошланғич синф математика курсининг барча асосий мавзулари келтирилган. Ўнгдаги устунда бу мавзуларни қандай яхшироқ ўзлаштириш тушунтирилади. Жадвалнинг пастки қаторларида жойлашган 1-3, 15, 16-мавзуларни кўникма ҳосил бўлгунча ўзлаштириш керак. 10 ва 20 сони ичида ҳисоблаш, кўпайтириш жадвали ва жадвалдан ташқари кўпайтириш ва бўлиш бошланғич синфларда асосий мавзулардир, уларни ёддан билиш керак.
Ушбу китобнинг мавзуси алоҳида ранг билан ажратиб кўрсатилган.