Қўлланмада биринчи синфлар учун асосий мавзулардан бири - "10 сони ичида қўшиш ва айириш" бўйича назорат ва синов ишлари тўпланган. Бошқа мавзулар каби, ушбу мавзуни ҳам диққат билан тушуниш ва мустаҳкамлаш зарур.
Аксар ота-оналар фарзандлари ҳисоб-китобни жуда яхши билади деб ҳисоблашади, лекин кўникма ҳосил бўлгандагина бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бундай ҳолатда ўқувчи мисолнинг жавобини 3-5 сонивада ёза олади.
Ҳар бир саҳифада мустақил бажариш учун назорат мисоллари берилган. Улардан сўнг ўнг томонга ўқувчи мисолларни ечишга кетган вақтни ёзиб қўяди. Чап томонда энг мақбул вақт, қониқарли вақт ва ўқувчини ўйлантиришга мажбур қиладиган ёмон натижаларни кўрсатадиган рақамлар белгиланган. Ҳар бир назорат ишига хатолар устида ишлаш учун мисоллар берилган.
Ўқитувчи бундай катта миқдордаги мисолларни текшириб улгуриши қийин, шу боис, яхшиси, ҳар бир устундаги мисолларни ечишга кетган вақтни уйда катталар белгилаб боргани маʼ қул.
Энг яхши натижаларга эришиш учун ҳар куни бир саҳифадан мисолларни ечиш лозим.
Қўлланмадан математика дарсларида қўшимча материал, шунингдек, уйга вазифа сифатида фойдаланиш мумкин.