Ушбу тўпламдан, асосан, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига 2020-2021-ўқув йили учун кириш тест синовларида фойдаланилган тест топшириқлари ўрин олган. Шунингдек, 2021-2022-ўқув йили учун қабул тест синовларида фойдаланилиши мўлжалланган янгича шакл ва мазмундаги тест топшириқларидан намуналар келтирилган. Тўплам ўқитувчилар, олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. Тўпламда мавжуд тест топшириқлари аввалги йилларда амалда қўлланилган дарсликлар асосида шакллантирилганлиги туфайли жорий ўқув йилида амалда қўлланилаётган дарсликлардаги маълумотлар билан тафовут бўлиши мумкин.