Служба поддержки
Вы изучаете Одинахон Муҳаммад Содиқ: Қизларжон..., но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
«Қизларжон...»
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Сўзбошидан
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тупроқдан Одамни яратиб, унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди. Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан ер юзига эркак ва аёлларни таратди. Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда – эркак ва аёл қилиб яратар экан, уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, зурриётлар қолдиришларини ва шу тарзда инсон наслини давом эттиришларини ирода қилди.
Аллоҳ таоло аёлни эркак учун жуфт, сакинат топиш воситаси, ҳаёт машаққатларини енгишда ҳамкор, шерик қилиб яратган. Шунинг учун Ислом дини таълимотлари аёл зотининг шарафини юксакларга кўтарди, унинг шаън-обрўсини қаттиқ ҳимоя қилди, аёлнинг инсон зотининг давомчиси сифатидаги барча ҳақ-ҳуқуқларини белгилаб берди.
Аллоҳ таоло ер юзини Ислом дини билан мунаввар қилган пайтда бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Барча юртларда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жабру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга хос масалаларда бу салбий ишлар чўққисига чиққан эди. Аёл киши ўзига тегишли бўлган, Аллоҳ таоло белгилаб берган барча инсоний ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум қилинган эди. Аёлни ҳатто одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар ҳам бор эди...
...Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис қисми саналмиш аёлларга бўлган муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга киришди. Бунинг учун жоҳилиятнинг аёл зотига бўлган муносабати қаттиқ қораланди. Қуръони Карим жоҳилият аҳлининг аёл зотига нисбатан адолатсизлигини танқид қилиш билан кифояланиб қолмади, балки уларнинг бу ишларидан қиёматда сўралажаклари, қилмишларининг жазосини албатта тортишлари ҳақида хабар берди. Аёлга қилинган тубан муносабатлар, унга етказилган турли зулм ва зарарларнинг мисоли бир қанча сура ва оятларда зикр қилинган.
Энг муҳими, Ислом дини дунёда биринчи бўлиб аёл зотини улуғлаш борасида кураш бошлади, жамиятларни аёлни эҳтиром қилишга ундади. Ҳақиқатан, ўша даврда аёлларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Исломдан бошқа бирор тузум ёки таълимот йўқ эди. Ана шундай бир пайтда Ислом аёл зотининг ҳам тўлақонли инсон сифатида, Аллоҳ таоло мукаррам этган инсон сифатида ўз ҳаққига эга бўлиши учун кураш бошлади. Ўша пайтда нозил бўлган ояти карималар аёл ҳақидаги исломий таълимотларни баён қилиш билан бирга, аёл зотини ерга урувчи жоҳилий урф-одатлар ва қонун-қоидаларни чилпарчин қилиб ташлар эди.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
| ISBN |
978-9943-5980-7-2 |
| Формат бумаги |
А6 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
192 |
| Год издания |
2023 |
| Издательство |
Ҳилол-нашр
|
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский
|
Добавил товар для сравнения
Азимбоев Зоҳидхон: Араб алифбосида Ҳуснихат
Добавил товар для сравнения
Исмоил Охунов: Араб алифбоси (ёзиш ва ўқиш дафтари) A4
Добавил товар для сравнения
Дэниел Киз: Цветы для Элджернона (Эксмо)
Добавил товар для сравнения
Ҳазрати Оиша (Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо)
Добавил товар для сравнения
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олади
Добавил товар для сравнения
Харуки Мураками: Дэнс, денс, денс
Одинахон Муҳаммад Содиқ: Қизларжон...
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish