Мерт ҳам , аслида оддий болалар каби бўлишни истарди. Аммо, ўйлашимча туғилаётганида нимадир юз берган. Бошқа ака-укаларидан фарқли томони унинг хўмрайган юзи эди, қолаверса, ҳамма нарсадан қўрқарди! Бироқ булар у қадар фарқ қиладиган жиҳатлар эмас дўстим . Сен нима деб ўйлайсан? Ким ҳам қўрқмайди дейсан , кўйлагининг тугмаси узилиб оғзига кириб кетиши ва бир сонияда овқати бўғзида қолишидан?
" Гувулловчи ўрмон "! Номи қадар қўрқинчли бир жой. Ичига кириш у ёқда турсин, атрофида яқинлашга журъат этолмайдигон ўрмон... Бир куни Мерт акаси Зекининг ярим тунда уйқусираганча ўрмонга кириб кетаётганини кўрди. Шу унда қўриқнчли, аммо Мерт бундай нарсалардан қўрқмайди. Ўша даҳшатли нарса нима экан дейсанми? Йўқ йўқ энди китобни варақлаш вақти келди.