«Ҳукмдор» - Европа уйғониш даврида яшаган флоренциялик дипломат ва файласуф Никколо Макиавеллининг машҳур асаридир. У ўзининг ушбу асарини Флоренция ҳукмдори Лоренсо де Медичига бағишлаган. Китобнинг сўзбошиси ҳукмдорга ёзилган қисқа мактубдир ва унда муаллиф ёзиш учун ўз сабабларини тушунтиради. Мазкур асар ҳукмдорларнинг ҳокимиятни қўлга киритиш ва уни сақлаб қолиш стратегияларини ўрганувчи сиёсий рисоладир. Асарда етакчилик, сиёсий реализм каби бошқарувга оид муҳим мавзулар ўрганилган.
"Тит Ливийнинг биринчи декадасига оид мулоҳазалар" - Макиавеллининг яна бир муҳим асари ҳисобланади. ХVI асрнинг бошларида ёзилган ушбу китобда Тит Ливийнинг "Аб Урбе Сондита" асарининг биринчи ўнта китоби чуқур таҳлил қилинган бўлиб, унда Римнинг ташкил топганидан то милоддан аввалги 293 йилдаги Учинчи Самнит уруши охиригача бўлган давр ҳақида ҳикоя қилинади. Макиавелли ўз мулоҳазалари орқали республикачилик, фуқаролик фазилатининг аҳамияти, ҳарбийларнинг ўми, ҳокимият ва бошқарув динамикаси каби мавзуларни ҳамда Римнинг кенгайиши, унинг ҳукмронлигига ҳисса қўшган сиёсий ва ҳарбий стратегияларни ўрганади. Унинг фикрлари нафақат қадимги Римни акс эттиради, балки замонавий сиёсий фикр учун долзарб бўлган давлат бошқаруви ва етакчилик ҳақида ҳам сабоқлар беради.
Ушбу китоб сиёсатшунослик, тарих ва фалсафа соҳаси билан шуғулланувчи мутахассислар, ўқитувчилар, тадқиқотчи ва олимлар, талабалар, умуман, мазкур масалаларга қизиқувчи барча китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.