Мактабгача таълим ташкилотларида «Санъат» марказида олиб бориладиган таълимий жараёнда тарбияланувчилар эстетик тарбия олиши билан бирга ижодий қобилиятлари, бадиий диди, ақлий тафаккури ривожланади. Мазкур қўлланмадан «Санъат» марказида олиб бориладиган ҳар бир йўналиш - тасвирий фаолият, аппликация ва лой иши (пластилин) билан ишлашнинг намуналари ўрин олган.
"Тарбиячи китоби Тасвирий фаолият" методик қўлланмаси мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-педагоглари, методистлар ва шу йўналиш талабалари учун мўлжалланган.