Олий тоифали сухандон, сўз заргари Муслимбек Йўлдошевнинг ушбу китоби СЎЗга бағишланади. Сўзки, катта ҳарфлар билан ёзиладиган, катта маъноларни англатадиган, катта таърифларни ўзида жамлаган СЎЗдир. Ҳар жойнинг ўз тарозиси бўлганидек, ҳар манзилнинг ўз сўзи, ўз оҳанги бор. Муаллифнинг турли давраларда, турли шароитларда рўбарў келган ҳолатларида СЎЗнинг аҳамияти ва қудрати ҳақидаги чиройли тасвирлар билан танишишни истасангиз, китобни ўқинг. Нафақат муаллифнинг, балки тилимиздан чиқар иборанинг кучига яна бир бор амин бўласиз, азиз китобхон.