Мўмин Секман, Др. Баҳар Эриш: Болалар муваффақиятга қандай эришади
Описание товара
* Болалар муваффақиятга эришиш жасоратини қандай йўқотадилар?
* Генлар болалар муваффақиятига қай даражада таъсир кўрсатади?
* Компьютер ўйинларининг дарсларни ўзлаштиришга таъсири қандай?
* Бош фарзандлар доим муваффақият қозонадиларми?
* Пул мукофоти баҳоларга қандай таъсир кўрсатади?
* Туғилган ойнинг муваффақиятга таъсири қандай?
* Исмлар ҳам карьерага таъсир қилади(ми?)
* Қизлар кўпроқ муваффақиятга эришадими ёки ўғил болалар?
* Уддабурон болалар тўқчиликдан етишиб чиқадими ёки йўқчиликдан?
Инсоният асрлар давомида эски саволга янги жавоблар изламоқда: «Болаларни муваффақият қозонишга қандай ўргатиш мумкин?»
Муваффақият ҳақидаги китоблари 3 миллион ўқувчига етиб борган Мўмин Секман ҳамда Колумбия университетида «Иқтидорли истеъдодларни тайёрлаш» мавзусида диссертация ёқлаган Др. Баҳар Эриш болаларни муваффақиятга эришишларини ривожлантириш йўлида билимларини бирлаштирдилар.
Улар болалар муваффақиятига қизиққан ҳар бир киши, айниқса, ота-оналар ва ўқитувчилар фойдаланиши мумкин бўлган янги ва фойдали усулларни тақдим қилдилар.
Бу оилавий муваффақият китобидир. Муваффақиятли бола тарбияси фанининг кенг қамровли ва фойдали хулосасидир. Унинг замирида ажойиб изланиш ётади: «Бола қандай қилиб ўз салоҳияти билан энг юқори муваффақиятга эришади?»
«Менда турмуш қуришдан олдин бола тарбиялаш ҳақида олтита назария бор эди. Ҳозир менинг олти фарзандим бор, аммо ҳеч қандай назария йўқ!» деган эди шоир Жон Уилмот.
Боланинг ривожланиши бўйича ёзувчи Адель Фабер қуйидагиларни эътироф этганди: «Ўз фарзандларим бўлишидан олдин мен ажойиб она эдим!»
Бу китоб болалар муваффақияти ҳақидаги энг долзарб саволларга кейинги авлоднинг илмий жавобларини ҳавола этади.
Характеристики
ISBN | 978-9943-20-940-4 |
Автор | Мўмин Секман, Др. Баҳар Эриш |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Переводчик | Мавжуда Нуриддинова |
Количество страниц | 320 |
Издательство | Янги Аср Авлоди |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2022 |