"Қизил китоб"га тобора йўқолиб бораётган ва ноёб бўлиб қолган жониворлар ва ўсимликлар киритилиши ҳеч кимга сир эмас. Кейинги пайтларда одамлар ўртасида ҳам эзгу хислатлар камайиб бораётгани ҳақида тез-тез бонг урилмоқда. Китоб муаллифи Мухторхон Эшон Умархўжа ана шу инсоний хислатларга алифбо тартибида изоҳ берган, одамларни бир зум ўйга чўмишга, ўзига мен кимман ва нима билан машғулман, вазифам нима эди, қаёққа қараб кеаяпман деб савол беришга ундайди. Ўқувчи ёшлар ва ўқитувчилар, маънавият-маърифат соҳасида фаолият юритувчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу китоб ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз.