Ушбу китоб соҳиби “аср муфассири” дея эътироф этилган, умрини Муҳаммад Али Собуний роҳимаҳуллоҳ Қуръони каримга бағишлаган инсондир. Инсониятнинг энг афзаллари пайғамбарлар ҳисобланади. Китобда пайғамбарлик, набий ва расул ўртасидаги фарқлар, анбиёларнинг маъсумлиги, улул азм пайғамбарлар, Қуръони каримда зикр этил- ган бошқа пайғамбарлар алайҳимуссалом қиссалари муфассал тарзда, далиллар билан, турли хурофот ва ёлғонлардан холи тарзда ёритилган. Аллоҳ таолодан пайғамбарлар алайҳимуссалом йўлидан юришимизга тавфиқ беришини, икки дунё саодатига эриштиришини сўраб Илтижо қиламиз