Инсон дунёга келиб, ақлини танибдики, бахт томон талпинади. Бироқ бахт ҳам турфа кўнгилда турлича кашф қилинган. Кимдир мунаввар толени кўзласа, кимдир бировнинг дил вайронаси, кўз ёшлари селидан бахт ясамоқчи бўлади. Ҳаётнинг минг битта йўлида адашиб, хор-у зорлик кўчаларини кезганлар ҳам бахт илинжида. Ахир айтишади-ку, ноумид шайтон, деб.
Муаллиф, таниқли журналист Муҳаббат Ҳамидованинг бадиий ижоддаги ютуғи ҳам ана шунда. У образларини узоқдан эмас, сиз билан бизнинг орамиздан танлайди. Кечинмаларимиз, ўй-хаёлларимиздан бир шингил қўшиб, ўзимиз билан юзлаштириб қўяди.