Мудҳиш Психология: Сени толиқтираётган ҳамма нарсадан воз кеч
Ушбу китоб сизга дуч келган ҳиссий манипуляцияни аниқлаш, ўзингизни ҳимоя қилиш, вазиятни назорат қилиш ва уни самарали бошқаришга ёрдам беради. У сизни толиқтирадиган ва зарар етказадиган барча муаммолардан қандай халос бўлишни ўргатади.
Ўзбек тилидаги китоб
"Сен бошқалар сени кўришни истаганидек бўлишга мажбур эмассан, лекин сен Роббинг сени кўришни истаганидек бўлишинг керак!"
Ҳис-туйғуларингиз ва ҳаракатларингиздан шубҳаланяпсизми? Ўзингни айбдор ва етарлича яхши эмасдек ҳис қиляпсанми? Қарорларингизга ва нима бўлаётганини тушуниш қобилиятингизга шубҳа қиласизми? Бошқа одамлар билан муносабатларни йўқотишдан қўрқиш доимий ҳамроҳингга айланадими?
Доим кечирим сўрайсан, қилган ишларинг, айтган гапларинг учун ўзингни оқлашга уринасанми? Ўзингизга бўлган ишончингиз аста-секин йўқ бўлиб кетяптими? Қўрқув ва хавотирларга ўралашиб қолдингми? Сен: "Мен илгари бундай бўлмаганман-ку, менга нима бўлди?" деб ўйлайсан. Ўзингни заиф ва ёлғиз ҳис қиляпсанми?
"Воқеа жойида фақат сиз бўлгансиз, демак айб сизда" деган гап ёлғон. Кимдир бунга ишонишингга эришган. Ҳаётингизнинг энг гуллаган даврида, кучга тўлган пайтингизда ҳиссий манипуляция қурбони бўлганингизни ўзингиз ҳам билмайсиз.
Айбдорни узоқдан излама. Жиноят содир бўлган жойда айланиб юрувчи қотиллар каби манипуляторлар ҳам сен учун энг яқин инсонлар бўлиб чиқиши мумкин.
Ушбу китоб сизга ҳиссий манипуляцияларни аниқлаш, ўзингизни ҳимоя қилиш, вазиятни назорат қилиш ва уни самарали бошқаришга ёрдам беради. У сизни ҳолдан тойдирадиган ва зарар етказадиган барча муаммолардан қандай халос бўлишни ўргатади.