Павел Аннеков: Миллион долларлик хатолар
- ISBN
- 978-9943-6688-0-5
- Qog‘oz formati
- A5
- Muqovasi
- Qattiq
- Betlar soni
- 304
Mahsulot ta'rifi
Китоб номи: «Миллион долларлик хатолар»
Муаллиф: Павел Анненков
Асл номи: «Ошибки на миллион долларов»
Тил: Ўзбек
Таржима: Китобнинг рус тилидаги вариантини юмшоқ муқовада [бу ерда] ва қаттиқ муқовада [бу ерда] сотиб олишингиз мумкин.
Китоб ҳақида
«Миллион долларлик хатолар» — тажрибали тадбиркор ва бизнес маслаҳатчиси Павел Анненков томонидан ёзилган ноёб амалий қўлланма. Муаллиф энг қиммат бизнес хатоларини батафсил таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш учун самарали стратегияларни таклиф этади.
Бу китобда муаллифнинг шахсий тажрибаси ва мижозлари билан боғлиқ воқеалар келтирилган. Ҳар бир хато компанияларга юз минглаб ёки миллионлаб доллар йўқотишга сабаб бўлган. Павел фақат муаммоларни тавсифлаб қолмасдан, уларни бартараф этиш учун аниқ ечимлар ва воситаларни ҳам таклиф қилади.
Асосий мавзулар:
-
Стратегик режалаштиришдаги танқидий хатолар ва уларнинг оқибатлари;
-
Бизнесни кенгайтиришда одатий хатолар;
-
Молиявий тузоқлар ва улардан қочиш усуллари;
-
Ходимлар ва корпоратив маданиятни бошқаришдаги камчиликлар;
-
Хатарларни диагностика қилиш учун амалий воситалар;
-
Танқидий хатоларнинг олдини олиш бўйича тайёр ечимлар.
Бу китоб кимлар учун фойдали:
-
Бизнесини энди бошлаётган тадбиркорлар учун;
-
Ўрта ва юқори даражадаги раҳбарлар учун;
-
Стартапларни яратган асосчилар учун;
-
Инвесторлар ва бизнес фаришталари учун;
-
Бошқаларнинг хатоларидан ўрганиб, ўз хатоларини камайтирмоқчи бўлганлар учун.
Муаллифдан:
«Бу китоб амалий тадбиркор томонидан ёзилган. Сўнгги ўн бир йил давомида Россияда бизнес билан шуғулланаман. Мен бир нечта компания ташкил қилиб, уларни бошқарувчи “серияли тадбиркорлар” тоифасига кираман. Ҳозирда менда учта компания бор. Улардан бирида директор вазифасини бажараман ва кундалик ишлар билан шуғулланаман. Демак, сиз амалдаги тажрибадан келиб чиққан билимларни олмоқдасиз.
Шунингдек, тадбиркорлик йўлимда учта компаниям муваффақиятсизликка учради ва уларни ёпишга тўғри келди. Ушбу китобда ўз тажрибамни сиз билан бўлишаман ва энг қиммат хатоларим ҳақида сўзлаб бераман. Умид қиламанки, сиз уларни такрорламайсиз ёки фақатгина уларнинг кичик қисмини такрорлайсиз.
Бизнес бошламоқчи бўлганлар учун муваффақиятни кафолатловчи китоб ёки методика мавжуд эмас. Муваффақиятли бизнес яратиш учун аниқ режа ишлаб чиқишнинг иложи йўқ. Сизнинг компаниянгиз муваффақиятини қайси сабаблар белгилашини олдиндан билиш мумкин эмас. Бу катта ва узоқ муддатли шартнома, бозор сегментининг кескин ўсиши, асосий рақобатчининг банкрот бўлиши, компанияга истеъдодли ходимлар жамоасининг келиши ёки бошқа омиллар бўлиши мумкин.
Бироқ, сизнинг бизнесингизни вайрон қилиш эҳтимоли катта бўлган хатоларнинг етарлича аниқ рўйхати мавжуд. Бу китобда айнан шу хатолар ҳақида ёзганман.
Сиз бу хатоларни барибир қилиб қўясиз. Асосийси, компаниянгизни бутунлай йўқ қилиш хавфи бор фатал хатоларни такрорламаслик.
Менинг китобим сизга бу борада ёрдам беради.»
Xususiyatlar
| ISBN |
978-9943-6688-0-5 |
| Qog‘oz formati |
A5 |
| Muqovasi |
Qattiq |
| Betlar soni |
304 |
| Chop etilgan yili |
2021 |
| Nashriyot |
Nurafshon business
|
| Yozuv |
Kirillcha
|
| Til |
O'zbekcha
|
Павел Аннеков: Миллион долларлик хатолар
