Служба поддержки
Вы изучаете Mavlono Jaloliddin Rumiy: Masnaviyi ma'naviy, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
2007 йил ЮНЕСКО қарори билан жаҳон бўйлаб Мавлоно Жалолиддин Румий йили деб аталди ва дунё мамлакатларида буюк аллома таваллудининг 800 йиллиги байрам қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус мажлиси ана шу санага бағишланди.
Шубҳасиз, Жалолиддин Румий ижодининг энг ёрқин дурдонаси унинг олти дафтардан иборат «Маснавийи маънавий» асаридир. «Маснавийи шариф», «Маънавият денгизи», «Тасаввуф қомуси» деб донг таратган бу асарни чин маънода «Дунёнинг китоби» дейиш мумкин. Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, у Комил Инсон йўриқномасидир.
Ушбу таржима «Маснавий»нинг энг мукаммал нусхаларидан бири - эронлик машҳур мавлавийшунос олим, филология фанлари доктори Муҳаммад Истеъломий етти жилдда тайёрлаб, 2000 йили Теҳронда нашр этган нусха асосида амалга оширилди. Мазкур матн эса, ўз навбатида, асарнинг тўрт қадимги қўлёзма нусхалари - Куниёнинг 668 ва 677 рақамли қўлёзма нусхалари, Куниёнинг иккинчи нусхаси, Эрон Миллий кутубхонасида 715 рақами остида сақланаётган қўлёзма нусха ва машҳур инглиз мавлавийшунос олими Р.Никелсон ҳозирлаган нашрга асосланади. Бу нашрда «Маснавий»нинг олти дафтари, хар бир китобда мукаммал изоҳлар, еттинчи жилдда эса «Кашфу-л-абет», яъни асардаги барча байтларнинг мундарижаси берилган.
Ушбу таржима ана шундай бир мўътабар нашр асосида амалга оширилгани билан ҳам эътиборга моликдир. Еттинчи дафтар байтлар мундарижаси бўлганлиги туфайли таржимага эҳтиёж бўлмади.
| ISBN |
978-9943-360-84-6 |
| Формат бумаги |
А3 |
| Тип обложки |
Твердая
|
| Переводчик |
Жамол Камол |
| Количество страниц |
864 |
| Год издания |
2010 |
| Издательство |
Meriyus |
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
| Автор |
Жалолиддин Румий
|
Assalomu Aleykum bu kitob qanday formatda va bunda hikoyalar bberilganmi yoki faqat shermi.
Оставьте отзыв о товаре первым
Mavlono Jaloliddin Rumiy: Masnaviyi ma'naviy
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish