Ушбу услубий қўлланма «Математика» дан яратилган бир ишланмадир. Қўлланма умумтаълим мактаблари, математика ва аниқ фанларни ўқитишга ихтисослашган мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари учун мўлжаллаб ёзилган.
Ушбу қўлланмадан академик лицей ва касб-ҳунарга ўргатиш техникумлари ўқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин. Услубий қўлланмада келтирилган мавзулар математика фанидан ўрта махсус таълим дастурини қамрайди ва битирувчилар учун математикадан тест синовларига тайёрланишда муҳим адабиёт вазифасини ўташи мумкин. Услубий қўлланманинг асосий мақсади ўқувчиларда математикадан олган назарий билимларини пухталаш, мисол ва масалалар ечишда малака ва кўникмалар ҳосил қилиш, ҳамда уларда математик масалалар билан ишлаш маҳоратини шакллантиришдан иборат.