Маркус Зусак: Китоб ўғриси (юмшоқ)

0 отзывов
59 000 сум сум
7 400 сум x 12 мес
Модель: Китоб ўғриси
Наличии: ● В наличии: 1 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Ҳурматли китобхонлар!

Сизга Австралиянинг машҳур ёзувчиси Маркус Зусак (1975 йилда туғилган) қаламига мансуб "Китоб ўғриси" романини ўзбек тилида армуғон этмоқдамиз. Ушбу асар 2005 йилда ёзилган бўлса ҳам, 2019 йилгача 40 дан ортиқ тилга таржима қилинган ва 16 000 000 дан кўп нусхада сотилган. Фақат инглиз тилида чоп этилган тиражи 1 500 000 дан ошган. "The New York Times Best Seller list" журналида 230 ҳафта давомида юқори поғоналарни забт этиб турган. «Amazon» интернет дўконида энг кўп сотилган «TOP-30» китоблар рўйхатида ҳозиргача мавжуд ва асарни ўқиб чиққанларнинг 94% и интернет ва ижтимоий тармоқларда ижобий фикрлар қолдиришган.

Асар ҳаётий воқеалар асосида ёзилган ва ундаги воқеалар ИИ жаҳон уруши даврида Германиянинг Мюнхен шаҳридаги жойлашган Молкинг номли кичик шаҳарчада бўлиб ўтади. Асарнинг ўқир давомида фашистларнинг зулмидан нафақат бошқа миллат вакиллари, балки немис миллатининг ўзи ҳам бениҳоя азоб чеккканига гувоҳ бўласиз.

Асарга берилган "Китоб ўғриси" номи мажозий номми ёки ҳақиқатми?

Асарни ҳикоя қилувчи адибми, фашистлар зулмининг жабрдийдасими ёки Ажалми?

Гитлер нега яҳудийларни миллат сифатида йўқ қилишга қарор қилган?

"Биллур кеча" ёки "Витриналар синдирилган кеча" нимани англатади?

"Нюрнберг қонунлари "да нималар таъкидланган?

Лизел ким? У омадли қаҳрамонми ёки давр қурбоними?

Нега уни онаси бошқа оилага бериб юборади: ночорликданми ёки шафқатсизликданми?

Хуберманларнинг Лизелни ўз оиласига қабул қилишдан кўзлаган мақсадлари нима эди?

Роза Хуберман асар бошида кўрингани каби инсонми ёки аслида бошқачамиди?

Ҳанс Хуберман қандай шахс ва нега Лизел уни «дада» дейишга дарров рози бўлади?

Лизел ўзининг ҳақиқий онасини нимада айблайди? У ҳақмиди?

Лизелнинг ўртоғи Руди ким ва Лизелнинг ҳаётида қандай роль ўйнайди? Лизел нима учун китоб ўғирлайди? Унинг ўзи бу ўғирликни қандай изоҳлайди?

Ҳанс Хуберман нега яҳудий йигит - Максни ўз ертўласига яширади: инсонийлик туфайлими ёки бунга бошқа сабаб бормиди?

Роза Хуберман ва Лизел бу яҳудий йигитга қандай муносабатда бўлишади?

Макс фашистлар таъқибидан қутуладими ёки у билан биргаликда Хуберманлар оиласи ҳам гестапонинг қўлига тушадими?

Ушбу саволларга асарни ўқиш давомида жавоб топасиз.

Характеристики

ISBN 978-9943-7346-0-9
Язык На узбекском
Надпись Латиница
Количество страниц 560
Издательство Zukko kitobxon
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2023

Маркус Зусак: Китоб ўғриси (юмшоқ)

0 отзывов
59 000 сум сум
7 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!