Служба поддержки
Вы изучаете Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа: Мажмаъ ул-Мақсуд (4 та китоб), но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Добавил товар для сравнения
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Зуҳд ва ҳаё
«Мажмаъ ул-Мақсуд» 1, 2, 3, 4- жузлари
Қўлингиздаги ушбу китоб «Мухтасарул Виқоя» асарининг ўзбек тилидаги шарҳидир.«Мухтасарнинг шарҳи» деб шуҳрат топган бу фиқҳий асар юртдошимиз Мансурхўжа ўғли Мақсудхўжа қаламига мансуб бўлиб, ёзилганига юз йилга яқинлашаётган бўлсада, Мовароуннахрнинг туркий ўзбек тилида сўзлашувчи халқлари ўртасида ўзининг катта обрў ва эҳтиромига эга. Бироқ китоб араб ёзувида битилганлиги ва кейинги олтмиш йилдан кўпроқ давр мобайнида мазкур имло муомаладан мутлақо чиқариб ташланиб, халқимизнинг бу борадаги саводхонлиги қарийб юк даражага тушиб қолгани сабабли кўпчилик мусулмонлар ундан фойдалана олмай қолган эдилар. Араб ёзувига мутолааси бор кишилар эса унинг бирорта нусхасига эга бўлиб, кундалик турмушида унга доимо мурожаат қилиб туришни орзу қилардилар ва шунга эҳтиёж сезардилар. Маълумки, кадимда «Мухтасар» номи билан машҳур бўлган араб тилидаги фиқҳий асар муаллифи ҳам юртдошимиз Бухоролик Убайдуллоҳ ибн Маъсуддир (747 ҳижрий йилида вафот этган). Ҳанафий мазҳабида ёзилган барча фиқҳий китобларнинг энг мўътабари ҳисобланган бу манба то ҳозирга қадар бутун ислом оламида дарслик сифатида ўқитилиб, матни Қуръони карим суралари сингари ёдланиб келади. Лекин унинг қисқа ва мўъжаз ибораларини ҳар ким ҳам тўла англаб, ҳаётга татбиқ эта олиши қийин бўлганлигидан бу китобга турли олимлар шарҳлар битганлар. Албатта, у шарҳлар ҳам араб тилида бўлганлиги учун улардан фақат шу тилни билган уламолар фойдаланишган ва фойдаланиб келмоқдалар. Шунинг учун кўпчилик араб ёзуви ва тилини яхши билмайдиган бизнинг давримизда илмга, маърифатга, шаръий аҳкомларни билишга чанқоқ халқимизни ўйлаб, «Мухтасар» шарҳининг минтақамиз халқлари учун ҳозирча кенг истеъмолда бўлиб турган имлода муваффақиятли нашр этилганлиги ғоят ҳайрли, савоб ишдир. Ушбу асарда, асосан, таҳорат, намоз, закот, рўза, Ҳаж каби ибодатларга доир кенг маълумотлар берилиши билан бирга савдо-сотиқ, никоҳ, талоқ, қурбонлик, тижорат каби иқтисодий ва ижтимоий масалалар ҳам атрофлича ёритилади. Ҳатто шундай хулосага келиш мумкинки, бу китобни яхши мутолаа қилиб турувчи одам диний-фиқҳий масалаларда бошқа адабиётларга ва бирор чигал ҳаётий масала жавобини сўраш учун уламо қидириб юришга хожат сезмайди. Китобда барча диний соҳага тааллуқли масалалар, асосан, бизнинг диёримиз ва ислом дунёсининг кўпчилик кишини амал қиладиган ханафий мазҳабида, яъни Имоми Аъзам - Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ижтиходларидан келиб чиққан голда ёритилган. Шу билан бирга у зотнинг шогирдларидан мужтаҳидлик даражасида етган Абу Юсуф, Муҳаммад Зуфар, шунингдек, Имом Шофеий, Молик, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа фуқаҳоларнинг ижтиходларига ҳам муқояса қилиб борилган. Бу мўътабар китобни ўқиб, ҳаётга татбиқ этишда барча мусулмон-мўминларга Аллоҳ таолодан тавфиқ ва иноятлар тилаб қоламиз.
Шайх Абдулазиз Мансур
1-китоб 416 бет, 2-китоб 416 бет, 3-китоб 416 бет, 4-китоб 416 бет
Добавил товар для сравнения
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Зуҳд ва ҳаё
Добавил товар для сравнения
Пульт для презентаций Canon PR100-R Presentation Remote Control White to Red Laser 1344C001AA
Добавил товар для сравнения
Встраиваемый духовой шкаф Ziffler BIO-L74-F06DB
Добавил товар для сравнения
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий: Сулосийёт ал-Бухорий
Добавил товар для сравнения
Абдулла Қодирий: Меҳробдан Чаён (юмшоқ муқова).
Добавил товар для сравнения
Углошлифовальная машина BIYOTI BYT-1253 PRO SPEED (2-1253)
Добавил товар для сравнения
Карта памяти SanDisk Extreme Pro SDXC UHS-1 Class 10 V30 170MB/s 128GB
Добавил товар для сравнения
Бодо Шефер: Молиявий эркинлик сари йўл (Info Capital books)
Добавил товар для сравнения
Беспроводные наушники Sony WI-C310 White
Добавил товар для сравнения
Набор ножей Nomad 5 с магнитной подставкой R11111K514K20
Добавил товар для сравнения
Фёдор Достоевский: Жиноят ва жазо (Yangi asr avlodi)
Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа: Мажмаъ ул-Мақсуд (4 та китоб)
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish