Служба поддержки
Вы изучаете Мамиржон Темиров: Хазон бўлган умрлар, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Ҳар соҳанинг ўз қоидаси, йўл-йўриқлари, об-ҳавоси ва албатта, кўнгилни мафтун этадиган жиҳатлари бор. Адабиёт соҳаси ҳам шундай: у гўзаллик билан бирга аниқликни яхши кўради. Дунёдаги қайси машҳур асарни олманг, унга аниқ воқеалар хомашё бўлган ва адабиёт тандирида бадиийлашиб пишган, етилган ва китобхонни мафтун эта олган.
Қўлингиздаги ҳикояларнинг муаллифи ҳам иймонли ўзбек оиласида тарбия топган мўмин инсон бўлиб, кўп йиллар давомида ҳуқуқ соҳасида фаолият юритган. Ҳикояларининг барини ўз кўзи билан кўрган ва бошидан ўтказган воқеаларни қаламга олган, яъни у ҳам ўз китобхонига яхшиликни раво кўргани учун ҳам ҳаёт нафасини унга омухта этган. “Хазон бўлган умрлар” ва “Қабристон қоровули битиклари”ни ўқиб, қаттиқ таъсирлансангиз, “Тунги суҳбат”ни ўқиб, бошқача ҳолатда тушасиз. Ёки қаҳрамони Марғубанинг аянчли ҳолати, Рустамнинг биргина хато туфайли ҳалок бўлиши, ҳатто “Бужи” исмли қушнинг бошидан ўтган воқеалар ўзининг ажиблиги, ёрқин бўёқларга бойлиги билан сизни мафтун этади ва ўйга толдиради.
Умуман, терговчининг ҳикояларини ўқиб, қаҳрамонларига ачинасиз, “Эсиз, шундай инсон!” деб юборган пайтингиз ҳам бўлади, лекин энг муҳими, улардан ўзингизга бир нималарни мерос қилиб оласиз ва бу туйғу, сабоқлар кўнглингиздаги туманларни тарқатиб юбориб, ҳаётга бўлган қарашларингизни яхшилик томонига буриб юборади. Яна ўзгача томони шуки, бу китобда муаллиф акасининг ҳам ҳиссаси бор, яъни “Тонгги отмаган муҳаббат” беҳуда танланмади. Дунёда ҳам биргаликда китоб нашр этган ака-укалар кўп. Шу нарса аниқки, ҳаётий воқеаларга асосланган ушбу мажмуа сизларга мамнун бўлади деган умиддамиз!
Мамиржон Темиров: Хазон бўлган умрлар
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish