Олимларнинг фикрича, мактаб ёшигача бўлган болалар орасида 10-25 фоизгача турли кўриниш ва даражадаги нутқий нуқсонлар кузатилади. Нутқ нуқсонлари бола нутқи ва тафаккурининг етарлича шаклланмаслиги, кейинчалик эса, билимларни мукаммал ўзлаштиришда салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат болаларга ўз вақтида логопедик ёрдам кўрсатишни тақозо қилади.
Мазкур қўлланмада нутқнинг шаклланиш механизмлари, анализаторлараро боғланишнинг аҳамияти, уларнинг шикастланиши натижасида содир бўлган нутқий камчиликлар таснифи ёритилган.
Талаффуздаги камчиликлари нафақат алоҳида, балки бошқа нутқий нуқсонлар оқибатида юзага келгани боис қўлланмада асосий эътибор товушларни ҳосил қилиш, уларни мустаҳкамлаш ва нутққа киритиш, фонематик эшитиш қобилиятини ривожлантириш ҳамда луғатни бойитиш масалаларига қаратилган.
Мазкур қўлланма поликлиника, умумий ва ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат ҳамда мактабгача таълим муассасалари логопедлари ҳамда тарбиячи ва бошланғич синф ўқитувчилари учун мўлжалланган.